
Пахтачи таманида иш олиб борган “Жамоатчилик назорати гуруҳи” аъзолари коммунал соҳада ва ободонлаштириш ишларида бир қатор муаммоли масалаларни аниқлади ҳамда уларнинг бир қисмига тезкорлик билан ечим топилди.
Масалан, электр энергияси таъминоти бўйича 154 та шикоят қайд этилган бўлиб, 34 таси жойида ўз ечимини топди, 89 та ҳолат бўйича тушунтириш берилган.
Аҳолига газ баллонлари ўз вақтида етиб бормаётгани бўйича кўплаб мурожаатлар тушган. Биргина июль ойида талаб этилган газнинг 60 фоизи етказилган.
Туман аҳолисининг 57 фоизига “Сувоқова” давлат унитар корхонаси томонидан марказлашган тармоқ орқали, 42 фоизига махсус ташувчи автомашиналар воситасида ичимлик сув етказилади.
Ички йўлларни таъмирлаш, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, санитар тозалаш ишларини самарали ташкил этиш бўйича ҳам муаммолар етарли.
Соҳа мутасаддилари иштирокида ўтказилган таҳлилий йиғилишда шу каби масалаларни тезкорлик билан ечиш, аҳоли учун қулай турмуш шароити яратиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.