Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Комиссия аъзолари малака оширди

Комиссия аъзолари малака оширди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари учун он-лайн семинар-тренинги ташкил этилди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси аъзолари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари, сиёсий партиялар, вилоят матбуот маркази таркибий тузилмаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа эканини алоҳида таъкидлади.

- Юртимизнинг келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловнинг барча иштирокчиларининг фаоллиги, сиёсий етуклиги ва сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ, - деди М.Абдусаломов. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида демократик талабларга ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш кафолатларини таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилди. Қонунчилигимизда Марказий сайлов комиссияси раҳбарлигида сайловларнинг қонун талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайдиган ҳамда фақат қонунга бўйсунадиган мустақил сайлов комиссиялари тизимининг мустаҳкамлаб қўйилгани миллий сайлов тизимининг энг муҳим хусусиятидир.

 

Семинар-тренингда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қонун ҳужжатлари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган асосий тадбирлар дастурига мувофиқ тайёргарлик кўрилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари ўз ишида қонунийлик, сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлиги каби тамойилларни таъминлаш каби муҳим жиҳатларга доимий равишда эътибор бериши лозимлиги алоҳида қайд этилди.

 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг асосий вазифалари, миллий сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, сайлов комиссияларининг сиёсий партиялар билан ўзаро муносабатлари, халқаро сайлов стандартлари, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайловнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда матбуот марказларининг вазифалари, округ сайлов комиссиялари фаолиятининг ташкилий жиҳатлари, шунингдек,сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларга бағишланган маърузалар тингланди.

- Семинар-тренингда олдимиздаги муҳим сиёсий жараёнда комиссиялар ишини самарали ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди, - дейди  7-Самарқанд округ сайлов комиссияси аъзоси Машҳура Бекова. - Натижада бизнинг миллий сайлов қонунчилигимиз ва унинг амалиётда қўлланилиши тўғрисида хабардорлигимиз даражаси янада ошди. Он-лайн тарзда ташкил этилган семинар сайловга оид қонунчилик ва уни амалда қўллаш борасидаги билимларимизни янада ошириш баробарида кўникмаларимизни мустаҳкамлаш, тажриба алмашишда айни муддао бўлди.

7-Самарқанд округ сайлов

комиссияси матбуот маркази.


Киритилган вақти: 29/09/2016 10:09.   Кўрилганлиги: 750
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kommisiya-azolari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг