Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда комиссия аъзолари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиблари, вилоят, шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимлари бошлиқлари ҳамда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспекторлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раиси З.Мирзаев вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар ва келгусида бажарилиши керак бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Таъкидландики, ҳудудий комиссияларнинг вояга етмаганларнинг назоратсиз қолишлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлари юзасидан таҳлиллар ўтказилганида қатор муаммолар кўзга ташланди. Айрим ҳудудий комиссиялар томонидан олиб борилаётган ҳуқуқий-тарбиявий ишларнинг қониқарсиз эканлиги оқибатида вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари учрамоқда.

Бундай ҳолатларнинг олдини олишда ота-оналар, таълим муассасалари, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда иш олиб бориш, ёшларнинг онг-тафаккурини, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида маънавий-маърифий ишларини янада жонлантириш лозим.

Йиғилишда вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими масъул ходимлари кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Охирги ўзгариш: 20/08/2015 18:59.   Кўрилганлиги: 1524
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/komissiya-yigilishi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.