Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда участка сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар ва улар фаолиятининг асосий йўналишларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди. 

Унда Самарқанд шаҳрида ташкил этилган 172 участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров, вилоят адлия бошқармаси шўъба бошлиғи Ш.Шодиев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси миллий қонунчилик ва халқаро нормаларга қатъий риоя этилган ҳолда, очиқ ва ошкора ўтказилаётганини таъкидлади. Сайлов билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар асосида Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган тадбирлар дастурига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Округ ҳудудида 957 сайлов участкаси тузилди ва уларнинг самарали иш олиб бориши учун ҳар томонлама қулай, зарур шарт-шароитга эга бинолар танланди. Барча участкаларда она ва бола, тиббиёт хонаси ташкил этилиб, жиҳозланди.

Қонунда белгиланган тартиб асосида участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди ва бу ҳақдаги қарор матбуотда эълон қилинди.

– Сайловнинг энг муҳим жараёни кечадиган сайлов участкаларида фаолиятни қонун талаблари асосида ташкил этиш, сайловчилар ва кузатувчилар учун зарур шароит яратиш участка сайлов комиссияларидан алоҳида масъулият талаб этади, – дейди 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси котиби Б.Раҳматуллаев. – Шундан келиб чиқиб, семинарда асосий эътибор участка сайлов комиссиясининг ваколати, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида атрофлича тушунча беришга қаратилди. Комиссия ишини ташкил этиш ва ҳужжат юритиш тартиблари, сайловчилар рўйхатини тузиш, бундан аҳолини хабардор этиш, муддатидан олдин овоз бериш қоидалари ҳамда сайлов куни амалга ошириладиган тадбирлар бўйича ҳам тегишли тавсиялар берилди.

Семинар доирасида иштирокчилар шаҳардаги 106-участка сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.

– Амир Темур номидаги маҳаллада яшовчи сайловчилар участкамизга келиб, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз беришда қатнашади, – дейди участка сайлов комиссияси раиси О.Раҳимов. – Бунинг учун бинода барча шароит яратилмоқда. Она ва бола, тиббиёт хонаси ташкил этилган. Сайловчилар участкада Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастури, сайловга оид қонун ҳужжатлари билан танишиши мумкин.

Бундай ўқув-семинарлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда.

Ғ.Ҳасанов,
ЎзА


Киритилган вақти: 19/02/2015 15:24.   Кўрилганлиги: 1814
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/komissiya-azolari-uchun-seminar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.