Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОЛЛЕЖЛАРДА 143 ТА КАСБ ЎРГАТИЛМОҚДА

КОЛЛЕЖЛАРДА 143 ТА КАСБ ЎРГАТИЛМОҚДА

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбар ва мутахассислари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Насимов академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига навбатдаги қабул, битирувчиларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик истагида бўлган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия ва касб-ҳунар ўргатишда замонавий технологиялардан фойдаланиш масалалари бўйича маълумот берди.

Таъкидландики, бугунги кунда вилоятдаги 178 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 172 минг нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олмоқда. 143 та касб бўйича кичик мутахассислар тайёрланаяпди. Таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунга қадар республика ва маҳаллий бюджет ҳисобидан 22 миллиард 772 миллион сўмлик, хорижий кредитлар ҳисобидан 15 миллиард 866 миллион сўмлик ўқув-лаборатория ва устахона жиҳозлари келтирилган. Жумладан, жорий йилда таълим муассасаларига 3 миллиард 314 миллион сўмлик инновацион технология ва бошқа жиҳозлар киритилмоқда.

– Таълим муассасаларининг барчаси ZiyoNET интернет тармоғига уланган бўлиб, бу орқали ўқувчи ва ўқитувчилар ўзларига керакли ўқув, методик ва бошқа адабиётлардан фойдаланиш имконига эга, – дейди бошқарма бош услубчи маслаҳатчиси Улуғбек Эшбўтаев. – Таълим муассасаларининг 500 нафар раҳбарлари Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали малака ошириш курсларига жалб этилди. Ўтган йил декабрь ойидан бошлаб тизимга энг замонавий – Гермес ҳужжат алмашинуви дастури киритилди.

Анвар Мустафоқулов


Киритилган вақти: 18/06/2016 18:03.   Кўрилганлиги: 1270
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kollejlarda-143-ta-kasb-orgatilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.