
Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктидамуддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни навбатдаги тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар сўзга чиқиб, аскарларни шарафли хизматга йўл олаётганлари билан қутладилар. Самарқанд гарнизони ҳарбий оркестри томонидан Ватан ҳимоясига бағишланган куй-қўшиқлар янгради.
Маросимда хизматга йўл олаётган ёшларнинг устозлари ҳам иштирок этиб, шогирдларига оқ йўл тилашди.
– Коллежимизни битирган бир қатор шогирдларимни ҳарбий хизматга кузатишда иштирок этгани келдим, – дейди Ургут агротадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежи директори Султон Бобоқулов. – Ўқувчиларимиз “Ёш чегарачилар” ҳамда “Шунқорлар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларида мунтазам иштирок этиб, икки марта Республика босқичида ғолиблар сафидан жой олишган эди. Мана, энди бирин-кетин ўзлари орзу қилганларидек, ҳарбий хизматга йўл олишмоқда.
Маросим якунида бўлажак ҳарбий хизматчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигининг муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар учун эслатма китоблари тарқатилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.