Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ – САЙЛОВЧИ

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ – САЙЛОВЧИ

Самарқанд вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 121 та сайлов участкаси ташкил этилди. Сайлов участкаларининг эҳтиёжига кўра хоналар ажратилган бўлиб, комиссия аъзоларининг самарали ишлашлари учун барча шароит яратилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларнинг олтмиш мингга яқин ўқувчилари биринчи марта иштирок этмоқда.

– Сайловда биринчи марта қатнашяпман. Бугунгидай масъулиятли паллаларда мен ҳам иштирок этаётганимдан хурсандман, – дейди Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Қобилбек Завқиев. – Президент сайловининг қанчалик катта аҳамиятга эга эканлиги, ҳозирги сиёсий жараёнлар мамлакатимизнинг эртасини белгилаб бериши мумкинлиги тўғрисида маълумотга эгаман.

Ўз навбатида тенгдошларим ҳам бу имкониятдан фойдаланган ҳолда сайловда иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз беришларини истардим. Чунки жамият, давлат равнақига бефарқ бўлмаган ҳар бир ўғил-қиз бу жараёнлардан четда туриши мумкин эмас.


Киритилган вақти: 28/03/2015 10:22.   Кўрилганлиги: 1527
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kollej-oquvchisi-saylovchi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.