Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИ ЖОНКУЯР ИНСОННИ ЁДГА ОЛДИ

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИ ЖОНКУЯР ИНСОННИ ЁДГА ОЛДИ

Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари иштирокида “Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг жонажон Ватанимиз буюк келажаги, тинчлиги ва осойишталиги, мамлакатимиз фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнатлари ҳақида халқимиз фидойилари сўзлайди” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Регистон майдони ёнидаги хиёбонда, Ислом Каримов туғилиб-ўсган хонадон яқинида тўпланиб суҳбат ўтказилди, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.

Шундан сўнг ўқувчилар Ислом Каримов таҳсил олган Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабига ташриф буюриб,Буюк Йўлбошчимиз хотирасига бағишлаб ташкил этилган музей билан танишди. Музейдагиҳар бир ҳужжат ва ашёнинг тарихи ҳақида мактабнинг масъул ходимлари батафсил маълумот беришди.

Самарқанд давлат университети академик лицейининг анжуманлар залида бўлиб ўтган тадбирнинг иккинчи қисмида давра суҳбати ташкил этилди. “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник”газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Насимов, таълим муассасалари раҳбар-ходимлари ва бошқалар Ислом Каримов ғоят мураккаб шароитда Ўзбекистон давлатини барпо этгани, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратгани, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштиргани ва улуғ мақсадлар сари бошлаб борганлигини таъкидлашди.

- Бугунги тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг нақадар жасоратли, мард, қатъиятли, узоқни кўра олувчи, зукко, эл-юрт ташвишларини ўз ҳаётининг маъно-мазмунига айлантирган инсон эканига яна бир карра амин бўлдим, - дейдиСамарқанд таянч тиббиёт коллежи ўқувчиси Сурайё Исобекова. Халқимизнинг Буюк фарзанди порлоқ хотираси барча юртдошларимиз  сингари биз, ёшларнинг ҳам қалбимизда мангу муҳрланиб қолади.

            


Охирги ўзгариш: 18/01/2018 21:14.   Кўрилганлиги: 946
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kollej-oquvchilari-jonkuyar-insonni-yodga-oldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.