
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини сифатли тайёрлаш ҳамда уларнинг меҳнатидан самарали фойдаланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими, ушбу кенгаш раиси З.Мирзаев олиб борган йиғилишда вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари 3-курс ўқувчиларининг корхона-ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, уларни иш билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Таъкидландики, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўташи учун корхоналарга бириктириш, кейинчалик бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланган.
Ўтаётганўқув йилида 55 028 нафар коллеж ўқувчиси 1 апрелдан бошлаб 1 июнгача корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи керак.Ўқувчилар 22 та йўналишга ажратилган ва тегишлилиги бўйича 30 та бошқарма, корхона ва ташкилотлар ҳамда улартизимидаги 588 та ташкилотга бириктирилган.
Ишлаб чиқариш амалиётини ўтайдиган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар базаси шакллантирилиб, амалиёт ўташини ташкил этиш учун коллеждан бириктирилган масъул раҳбар, амалиёт ўташ вақти белгиланган. Энди ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш бўйича шартномани туман ва шаҳар ҳокими, коллеж директори, амалиёт ўтайдиган корхона раҳбари, битирувчи ва унинг ота-онаси имзолайди. Шартномада томонларнинг аниқ мажбуриятлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра туман ва шаҳар ҳокимига касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, ишга жойлаштирилишини назорат қилиш мажбурияти юкланган.
Ўтган йилдан фарқли ўлароқ, бу йилги тизимда қўшимча равишда ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётидаги иштироки, унинг ўқиш жараёнида олган назарий билимларини амалиётга қўллай олиши юзасидан корхона раҳбари томонидан коллеж ўқувчисига тавсифнома бериш тизими жорий этилди. Бу коллеж раҳбари учун корхона томонидан берилган буюртма вазифасини ўтайди ва унга кўра битирувчиларнинг амалиёт жараёни баҳоланади, шунингдек, битирувчининг ишга қабул қилинганлигига аниқлик киритиб олинади.
Битирувчиларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш борасидаги муҳим тадбирлардан бири, шубҳасиз, уларга имтиёзли кредит маблағлари ажратиш масаласидир. Барча касб-ҳунар коллежларида ўтказилган дастлабки сўровлар натижасида шу кунга қадар 7637 нафар коллеж битирувчиси тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган, тижорат банклари томонидан уларга 40 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган.
Йиғилишда, шунингдек,ўқувчилар давомати, ўқитувчи-мураббийларнинг таълим-тарбияга муносабати муҳокама этилди. Ушбу масала ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган бўлиб, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов шу тўғрисида сўз юритди.
Шу куни “Биз келажак мутахассисларимиз” шиори остида кўргазмали семинар ҳам ўтказилди. Унда вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари корхона-ташкилот, муассаса ва тадбиркорлик субъектларига тайёрланаётган кичик мутахассисларнинг касб маҳоратларини намойиш этдилар.
Шунингдек, ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, унда корхона, ташкилот ва муассасалар бўш, квота иш ўринлари билан қатнашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.