Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЎҲНА ШАҲАР – САМАРҚАНД НАВРЎЗИ ФОТОСУРАТЛАРДА

КЎҲНА ШАҲАР – САМАРҚАНД НАВРЎЗИ ФОТОСУРАТЛАРДА

Самарқанд шаҳрининг ўндан ортиқ масканларида Наврўз кенг нишонланди.

Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида вилоятдаги театрлар ўз саҳна кўринишларини намойиш этган бўлса, фольклор жамоалар, бадиий ансамбллар, эстрада хонандалари Наврўз учун тайёрланган дастурларини тақдим этди.

Шунингдек, самарқандлик ижодкорлар, истеъдодли ёшлар иштирокида мушоиралар ўтказилмоқда. Рассом ва ҳайкалтарошлар эса шу ерда ўз санъат асарларини намойиш қилди.

Боғдаги ўнга яқин кичик саҳналардаги томошалар “Мўъжиза” амфитеатрида элимиз ардоғидаги санъаткорлар ва ижрочи ёшларнинг катта концерт дастурига уланиб кетди.

Рудакий майдонида эса вилоятдаги спорт мактаблари ва федерациялар томонидан турли хил спорт ўйинлари уюштирилиб, кўргазмали чиқишлар билан бирга сайил иштирокчилари ўртасида мусобақалар ўтказилди.

Амир Темур майдонида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан байрам сайиллари уюштирилди. Бу ерда шаҳардаги таълим муассасалари жамоалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва бадиий дастурлар намойиш этилди. Варрак учириш мусоқасида ўқувчилар фаол қатнашди.

Вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдонда театр жамоасининг бадиий дастурлари, таниқли хонандаларнинг концертига кенг ўрин берилган. Шунингдек, бу ерда Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоаси томонидан турли миллатлар урф-одат ва анъаналари акс этган кўргазмалар ташкил қилинди.

Йўлбарслар хиёбони ва мусиқали фаввора олдидаги кенг майдон ва саҳнада шаҳардаги мактабгача таълим муассасаларининг Наврўз сайиллари ўтказилди.

Регистон майдони, Шоирлар боғи ва Ислом Каримов номидаги кўчада ҳам шаҳардаги маҳаллалар аҳолиси миллий анъана ва урф-одатларини намойиш этди.

“Ёшлик” маданият ва истироҳат боғи, Фарҳод шаҳарчаси, Кимёгарлар ва Сўлим кўрғонларида ҳам байрам сайиллари бўлиб ўтди.













Охирги ўзгариш: 24/03/2018 16:55.   Кўрилганлиги: 198
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kohna-shahar-samarqand-navrozi-fotosuratlarda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг