КЎЧМАС МУЛК ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛАДИ

Вилоят ҳокимлигида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда солиқ идораларига тақдим этиш бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда шаҳарватуманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, ҳокимлик юристлари,шаҳарва туманлар архитектура, ер ресурслари ва давлат кадастри, солиқ, архивбўлимлариҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Ўзбекистон РеспубликасиЕрресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси раиси С.Арабов, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкиллаштириш ҳамда бу ишларни амалга оширишдаги вазифалар хусусида сўз юритди.

Таъкидландики, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча шаҳарва туманлар “Ермулккадастр” давлат корхоналарида “Бир ойна” бўлимлари ташкил этилди. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулкларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларвау ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрини мазкур қарор талаблариасосида янгилашҳамда “Ер кадастри дафтари” реестрини юритиш йўлга қўйилган.

Самарқанд вилояти бўйича 680 мингга яқин кўчмас мулклар мавжуд. Ўрганишлар шуни кўрсатадики, давлат рўйхатига олинмаган яна минглаб кўчмас мулклар ҳам бор. Ўқув-семинарда кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳамда соҳадаги муаммо ва камчиликлар бўйича тушунча берилди.

Тадбирда иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.


Киритилган вақти: 10/02/2016 17:59.   Кўрилганлиги: 469

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг