Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Кўчмас мулк учун ижара шартномаси: Солиқ органларида қулай, осон ва тез амалга ошади

Кўчмас мулк учун ижара шартномаси: Солиқ органларида қулай, осон ва тез амалга ошади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги « Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан

2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди ва кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

Давлат солиқ қўмитасининг қарорига мувофиқ “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби” ишлаб чиқилди.

Унга кўра, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида икки томонлама шартнома тузилиши ва у солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Шартномани ҳисобга қўйиш учун солиқ органлари томонидан ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Ҳисобга қўйиш иккита усулда амалга оширилади.

  1. Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилган “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизмати орқали ёки,
  2. жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги солиқ инспекциясига ташриф буюрган ҳолда.

2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz порталида “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизмати жорий қилинди.

Бунинг учун ижарага берувчида электрон рақамли имзо (ЭРИ) бўлиши ва хизматни танлаб, ҳисобга қўйиш бўйича сўровномани тўлдириб, унга ўзининг паспорти ҳамда ижара шартномасининг электрон нусхасини бириктириб “Жўнатиш” тугмасини босиши кифоя.

Эътиборлиси, хизматга ЭРИ орқали кирилганлиги учун сўровноманинг ижарага берувчига тегишли бандлари автоматик тарзда тўлдирилади.

Ижара шартномаси ҳисобга қўйилгандан кейин, ижарага берувчига шартнома ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида Билдиришнома ва жорий йил учун ҳисобланган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов хабарномаси тақдим этилади.

Натижада, кўчмас мулкни ижрага беришдан олинган даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этиш талаб этилмайди.

Давлат солиқ қўмитаси жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.


Киритилган вақти: 14/01/2019 18:30.   Кўрилганлиги: 933
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kochmas-mulk-uchun-ijara-shartnomasi-soliq-organlarida-qulay-oson-va-tez-amalga-oshadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.