Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЎЧМА ҚАБУЛ

КЎЧМА ҚАБУЛ

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Пайариқ туманининг Хўжа Исмоил маҳалласида кўчма қабул ўтказди.

Фуқаролар томонидан вилоят ҳокимига ичимлик сув, табиий газ, электр энергияси таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш каби 20 га яқин мурожаатлар  билдирилди.

- “Накурт” маҳалласидаги қишлоқларни бир-бирига боғловчи кўприк фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган, - деди Рустам Қаршибоев. – Янги кўприк қуришда амалий ёрдамингиз керак.

- Ҳудудимиздаги аҳоли зах сувлардан азият чекаяпти, - деди “Тошҳовуз” маҳалласидан Абдураҳмон Турдиев. – Бундай шароитда захни қочиришнинг йўли сув насосидан фойдаланишдир. Мана шу масалани ҳал этишда мутасаддиларга кўрсатма берсангиз.


Булардан ташқари, кўчма қабулда туман марказидан узоқда бўлган “Накурт” маҳалласи учун тез тиббий ёрдам машинаси ажратиш, “Бурқут”, “Ғойиб Ота”, “Маданият” маҳаллаларида қўшимча трансформаторлар ўрнатиш ва электр симустунларини янгилаш, “Бошчўрош” маҳалласида ичимлик сув иншооти қуриш, “Қийра” қишлоғи, “Зарафшон”, “Қаҳрамон” маҳаллалари қабристони йўли ва ер майдони билан боғлиқ муаммоли масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Тилга олинган муаммоларни мутахассислар иштирокида ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.



Киритилган вақти: 25/02/2015 18:45.   Кўрилганлиги: 2002
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kochma-qabul

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.