
Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳрида бу жараён йилнинг тўрт фаслида ҳам давом эттирилаяпти.
Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017 йилда Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида “Самарқанд” халқаро аэропортига олиб борувчи йўлни замон талаблари ва халқаро стандартларга жавоб берадиган марказий кўчага айлантириш юзасидан топшириқ берган эди.
Шу асосида 2017 йилнинг 4 октябрида Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилиниб, Бўстонсарой ва Ибн Сино кўчаларида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари режаси тузилди. Унга кўра, “Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси буюртмаси ва “Самарқанд йўл лойиҳалаш” масъулияти чекланган жамияти лойиҳалари асосида пудратчи - “Булунғур тумани йўллардан фойдаланиш” давлат унитар корхонаси томонидан мазкур кӯчада қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Айни пайтда Ибн Сино, Бўстонсарой кўчаларида лойиҳа бўйича айрим турар-жой ва нотурар-жой бинолари белгиланган тартибда бузилиб, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга ер участкалари, турар-жой ва товон пуллари берилмоқда. Ер остидан ўтказилган коммуникация тармоқлари тӯлиқ янгиланаяпти.
Йўлга асфальт ётқизиш ишлари белгиланган меъёрлар асосида бажарилади. Бунинг учун йўлсозлар масъул ҳисобланади. Бажарилган ишга тегишли соҳалар мутахассисларидан таркиб топган комиссия хулоса беради ва шу асосида объект фойдаланиш учун қабул қилинади.
Лойиҳага кўра, Ибн Сино кўчаси энига 50 метрга кенгайтирилиб, 8 қаторли йўл ётқизилади. Бир томонлама қатнов учун ажратилган 25 метрнинг 16 метри транспорт воситалари ҳаракати, 9 метри эса гулхоналар ва пиёдалар йўлаклари учун мўлжалланган. Бу йўлаклар ва ҳаракат қисми оралиғи кўкаламзорлаштирилиб, манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилади. Кӯчанинг икки томонида панжара ӯрнатилади. Йўл четидаги эски бекатлар ўрнида замонавий қулайликларга эга бекатлар қурилади.
Лойиҳада белгиланган қурилиш ишлари ушбу объектларни қуриш, ободонлаштириш бўйича тендер танловларида ғолиб бўлган қурилиш ташкилотларининг мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда.
Бугун шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой кўчаларидагина эмас, Мирзо Улуғбек, Рудакий, Амир Темур, Садриддин Айний кўчаларида ҳам йўлсозлар ва қурувчилар томонидан бу каби бунёдкорлик ишлари бажарилаётир. Йўл ўртасига ўрнатилган темир панжаралар олиб ташланяпти.
Самарқанд шаҳри кўча ва хиёбонларида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 1200 нафарга яқин жамоаси томонидан амалга оширилаётир.
Шунингдек, йўл атрофидаги маҳаллаларнинг фаоллари, шу ҳудуддаги хонадонларда яшовчи аҳоли, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳам ўз ҳудудларини тозалаш ишларига ҳисса қўшишмоқда.
Ҳаким Жўраев, “Samarqand” газетаси муҳаррири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.