Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Китоб байрами ёшлар маънавияти, тафаккурининг юксалишига хизмат қилади

Китоб байрами ёшлар маънавияти, тафаккурининг юксалишига хизмат қилади

Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши миллатимизнинг маънавий баркамоллиги учун жон куйдираётган зиёлиларнинг айни юрагидаги ташаббус бўлди.


Шу мақсадда вилоят ҳокимлиги ёшларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Унга мувофиқ, эндиликда вилоятимизнинг барча таълим муассасаларида китоб байрамларини ташкил этиш белгиланди. Байрам доирасида талаба-ўқувчилар ўртасида "Йилнинг энг яхши китобхони", маҳалла хонадонлари ўртасида "Йилнинг энг яхши китобхон оиласи", ёзувчи ва шоирлар ўртасида "Йилнинг энг яхши асари", "Йилнинг энг яхши болалар китоби" кўрик-танловлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, олий ўқув юртлари, лицейлар, коллежлар ҳамда халқ таълими муассасаларида "Китобхонлик кечалари", вилоятимиз ижодкорларининг янги китоби тақдимотлари ўтказилади. Ушбу кечалар ва тақдимотларда талаба-ўқувчилар иштирокида машҳур адибларнинг асарларидан парчалар ўқиш, асарда ёритилган мавзуни ҳаётий воқелик билан боғлаш, саҳна кўринишлари тайёрлаш бўйича кўрик-танловлар, викториналар ташкил этилиб, ғолиблар тақдирланади.

Шунингдек, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида, ахборот-ресурс марказларида "Китоб менинг тақдиримда" шиори остидаги китобхонлик тадбирларини уюштириш режалаштирилмоқда.

Китобхонлик тадбирларига таниқли ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар, олимлар, тегишли идоралар мутасаддилари таклиф этилади.

 

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ



Киритилган вақти: 23/02/2017 12:36.   Кўрилганлиги: 446
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitobxonlarr

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг