Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Китоб тақдимоти Иродангиз мустаҳкамми?

Китоб тақдимоти Иродангиз мустаҳкамми?

“Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан китоб тақдимоти тадбири ташкил этилди.


Унда педагогика фанлари номзоди Исроил Хайриевнинг “Иродани тарбиялаш – комилликка элтади” ҳамда вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти профессори Ҳамроқул Рофиевнинг “Жисмоний маданият атамаларининг русча-ўзбекча луғати” бадиий публицистик асарлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Вилоят адабий жамоатчилиги вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишининг аҳамияти, китобхонлик маданиятини оширишда амалга оширилаётган тарғибот ишлари ҳақида с´з юритилди. Сўнгра тақдимотдаги янги китобларда илгари сурилган ирода тарбияси, ´збек тилидаги жисмоний маданият атамаларига эҳтиёж сезилаётган айни пайтда ёзилган қ´лланма соҳа мутахассислари, ёш спортчилар учун беминнат хизмат қилиши эътироф этилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.



Киритилган вақти: 14/03/2017 16:28.   Кўрилганлиги: 1245
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitobtaqdimotimustahkammi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.