
Вилоят прокуратураси томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида Самарқанд шаҳридаги 64-сонли алоҳида тарбияга муҳтож болалар мактаб-интернати ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг “Самарқанд китоб олами” мажмуасига саёҳати уюштирилди.
Болаларнинг китобга меҳрини ошириш, маънавиятини юксалтириш, қолаверса, ёзги таътил дамлари мароқли ўтишини таъминлашга қаратилган тадбирда тарбияланувчиларга мамлакатимизда юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодни камолга етказиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.
Болалар бу ерда “Президент асарлари”, “Сиёсий-ҳуқуқий китоблар” бўлимлари, қироатхона, виртуал китоблар маркази, болалар ва тақдимотлар заллари ҳамда “Book cafe” фаолияти билан танишдилар.
Тарбияланувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.
Дилмурод Сайидқулов,
вилоят
прокурорининг ёрдамчиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.