Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Китобга меҳр – сўздаги сеҳр

Китобга меҳр – сўздаги сеҳр

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан “Ёш китобхон” республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда танловнинг шаҳар, туман босқичида ғолиб бўлган 32 нафар иштирокчи беш шарт бўйича беллашди. Иштирокчилар газета ва журналлардаги мақолалар мазмунини очиб бериш, маънавий-маърифий китоблар, бадиий китоблар мутолааси, ғазалларни ифодали ўқиш бўйича ўз билимини синовдан ўтказди.

– Танловда иштирок этган ёшларда китобга бўлган меҳри ва китобхонлик маданияти юқори эканлиги намоён бўлди, – дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси Шерзод Нормаматов. – Бу каби тадбирлар ёш авлоднинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтиришга хизматқилади.

Нарпайлик Моҳинисо Шомуродова ва тойлоқлик Наргиза Юнусова ғолибликни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.

Ғолиб ва совриндорларга китоблар жамланмаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.



Охирги ўзгариш: 15/12/2017 20:03.   Кўрилганлиги: 191
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitobga-mehr-sozdagi-sehr

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг