Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Китобга дўст тутинсанг, ишингда унум бўлар

Китобга дўст тутинсанг, ишингда унум бўлар


“Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида Президентимизнинг жорий йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан вилоятда олиб борилаётган ишларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.



Вилоят ҳокимлиги, матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёзувчи ва журналистлар, олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар фармойишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида ўз фикрларини билдирди. Унда келтирилган чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилгани ҳамда жамоатчилик вакиллари ўртасида китобхонлик кечалари, китоб тақдимотлари ва “Йилнинг энг яхши китобхони”, “Йилнинг энг яхши китобхон оиласи”, “Йилнинг энг яхши асари”, “Йилнинг энг яхши болалар китоби” каби кўрик-танловлар ташкил этиш ва ўтказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда бир қатор муаммолар борлиги ва унинг олдини олиш борасида бажарилаётган ишларга танқидий баҳо берилди.

- “Самарқанд китоб олами” мажмуасининг туман марказларида ҳам филиаллари очилаётгани аҳолининг китобга бўлган қизиқишини янада оширмоқда, - дейди “Пайариқ ҳаёти” газетаси муҳаррири Азамат Товбоев. - Яқинда туманимизда мажмуанинг филиали иш бошлади. Ҳозирда бу маскан китобсеварлар билан гавжум.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.



Охирги ўзгариш: 02/03/2017 17:50.   Кўрилганлиги: 432
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitobga-dust-tutinsang

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг