Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КИТОБДАН ЯХШИРОҚ ДЎСТ БЎЛМАС

КИТОБДАН ЯХШИРОҚ ДЎСТ БЎЛМАС

Самарқанд вилоят ахборот ресурс марказида “Болалар китоби”II Республика фестивали ўтказилди.

Фестивалда Пушкин номидаги ахборот-кутубхона, вилоят ахборот ресурс марказлари ҳамда халқ таълими бошқармасининг ҳудудлардаги бўлимларига қарашли АРМлар болалар учун мўлжалланган адабиётлар, электрон дарсликлар сотуви ва кўргазмасини ташкил этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда ноширлик соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда болалар адабиётини ривожлантириш, ёшларни китобхонликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталдилар. Адабиётга давлат миқёсида эътибор берилаётгани, китобга маънавият, соғлом келажак мезони сифатида қаралаётгани эътироф этилди.

Фестивалда таниқли шоирларнинг мушоираси ҳамда янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. 


Киритилган вақти: 23/09/2015 18:13.   Кўрилганлиги: 1606
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitobdan-yaxshiroq-dost-bolmas

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.