Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Китоб – тафаккурнинг толмас қаноти

Китоб – тафаккурнинг толмас қаноти


Дарҳақиқат, китоб инсоннинг ақлини чархлайди, теран фикрлашга, яхши билан ёмоннинг фарқини англашга ўргатади. Самарқанд шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирларда шу ҳақда гап борди.


Самарқанд давлат университети, Регистон мажмуаси ҳамда бир қатор таълим масканларида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда фарғоналик ва самарқандлик ёзувчи-шоир ва ёш ижодкорлар китоб тарғиботи ҳақида фикр юритдилар.

- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан амалга оширилаётган бу эзгу иш замирида чуқур маъно мужассам, - дейди Фарғона давлат университети профессори, шоир Сиддиқ Мўминов. - Зеро, асрлар давомида бутун авлодларни китоб тарбиялаб келган. Замонавий техника тараққиёти маҳсули бўлган электрон нашрлар барибир табиий китоб ўрнини босолмайди.

Бизнингча, ёш авлод онгу шуурида китобхонликка меҳрни янада кучайтириш учун бугунги каби тадбирларни кўпроқ ўтказиш, биз, ота-оналар, устоз-мураббийлар ёшларни болаликдан китобга ошно этишда шахсий ибрат кўрсатишимиз лозим.

Тадбирлар мушоира тарзида давом этди. Унда Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова ёш ижодкорларга ижод намуналаридан ўқиб берди ва ўзи ёзган сара асарларини тақдим этди.


Охирги ўзгариш: 15/05/2017 09:29.   Кўрилганлиги: 1192
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitob-tafakkurning-tolmas-qanoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.