Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КИТОБ СОВҒА ҚИЛИШ КУНИ БОРМИ?

КИТОБ СОВҒА ҚИЛИШ КУНИ БОРМИ?

14 февраль куни шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топганини барчамиз яхши биламиз. Лекин шу санада нишонланадиган яна бир тадбир ҳам борки, эълон қилинганига кўп вақт бўлмасада, халқаро миқёсда тез оммалашмоқда...

14 февраль санасини “Халқаро китоб совға қилиш куни” сифатида нишонлаш халқдан чиққан. Америкалик оддий аёл – АҚШда болалар китоби сайти (International Book Giving Day) асосчиси  Эмми Бродмур бунга бош сабабчи бўлган. 

Эмми Бродмурдан ўғли “нега одамлар бир-бирига китоб совға қилиш куни йўқ?”, деб сўрайди. Бу гап онани ўйлантириб, кейин ҳаяжонга солади ва муҳим аҳамиятга эга бўлган янги байрамнинг дунёга келишига туртки бўлади.  Ижтимоий тармоқлар орқали таниш блоггерлари билан боғланган Эмми уларга 2012 йилдан бошлаб 14 феврални “Китоб совға қилиш куни” сифатида нишонлаш ҳақида  мурожаат қилади.   

Ёш боланинг биргина саволи  ва она томонидан кўрсатилган  фаол ташаббусни дунё аҳли кенг қўллаб-қувватлади, бу сананинг халқаро кун сифатида нишонланишига олиб келди. Бугунга келиб,  14 февраль болаларга, шунингдек, айрим сабаблар билан китоб ўқиш имконияти чекланган болаларга китоблар совға қилиш  кунига айланди.

“Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуаси ҳам “Халқаро китоб совға қилиш куни” акциясини ўтказишни режалаштирган. Шу куни мажмуага ташриф буюрганлар харид қилган китоблари қийматига чегирма жорий этилади, маълум бир китобларнинг муаллифларидан дастхат олиш имконияти яратилади. Шунингдек, Меҳрибонлик уйларига китоблар ҳадя этилади.

 

Хуршид Нуруллаев, “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуаси директори.


Охирги ўзгариш: 08/02/2018 20:31.   Кўрилганлиги: 1122
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitob-sovga-qilish-kuni-bormi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.