Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КИТОБ ЎҚИГАНИМ УЧУН ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИНИ ОЛДИМ!

КИТОБ ЎҚИГАНИМ УЧУН ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИНИ ОЛДИМ!

Китоб ўқиганим учун Президент совғасини олдим! Энг яқин дўстим – китоб билан зерикиш нималигини билмайман. Бадиий асарлар ўқиш жону дилим. Бўш вақтим бўлиши билан қўлимга китоб оламан. 

Бу қалбимга, руҳимга сокинлик беради. Бу жараённи тасвирлаб бериш қийин. Адабиёт, тарихни яхши кўраман. Шеъриятга ошуфтаман.

Алломаларимиз асарлари битмас-туганмас хазина, бойлик. Ўқиганим сари ташна бўлавераман. Мутолаа қиларканман асар мени ўзига асир этади. Бошқа иш ҳақида ўйламайман. Асар қаҳрамонига айланаман, гўё. Ўқиб бўлгач, ўзим билан ўзим муҳокамага киришаман. “Ким нима қилиши керак эди, балки воқеага бошқачароқ ёндашса бўларди ёки унинг ечимини ўзгартирса бўлармиди”, деб.

Ўқиган асарларим қаҳрамонлари, воқеаларини қисқача қилиб ёзиб бораман. Уни ўқишим билан китобни қайта ўқигандек бўламан.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Ёш китобхон” кўрик-танлови эълон қилингач, унда иштирок этишни мақсад қилдим.

Авваллари ҳам билимлар беллашуви, она-тили ва адабиёти фани бўйича кўрик-танлов, фан олимпиадаларида иштирок этганман. Лекин бу танлов жуда бошқача бўлди. Иштирокчиларнинг билими, савияси, даражаси юқори экани, кўп китоб ўқишгани кўриниб турганди. Уларни кўргач, бироз чўчидим ҳам.

Танловнинг мамлакат босқичида ғолиб бўлиб, “Spark” автомашинасини ютиб олдим. Ўзим учун, шахсий камолотим учун китоб ўқиганимни инобатга олиб Президентимиз совға беришлари кутилмаган туҳфа бўлди. Ахир ўқиганим ўзим учун фойда-ку.

Кўплаб китоблар олиб бериб, ўқишимга рағбат берган ота-онамга ушбу машинани совға қиламан.

 

Моҳинисо Шомуродова, Нарпай тумани17-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси.


Охирги ўзгариш: 20/02/2018 21:38.   Кўрилганлиги: 219
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitob-oqiganim-uchun-prezident-sovgasini-oldim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг