
“Самарқанд китоб олами” мажмуаси ходимлари олис туманлар аҳолисига янги китобларни арзон нархларда етказиб бермоқда.
– Мажмуа ташкил этилганидан буён ҳар ой камида битта китоб тақдимоти ўтказяпмиз, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ориф Ҳожиев. – Таниқли шоир-ёзувчилар, олимларнинг ёшлар билан ижодий учрашувлари ҳам шу ерда ташкил этилмоқда. Улуғ алломаларимиз, адиблар таваллуд куни муносабати билан адабий-бадиий кечалар, мушоиралар ўтказиш ҳам анъанага айланиб қолди. Бу тадбирлар халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг адабиётга меҳрини кучайтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ва шу орқали уларни турли ёт ғоя ва таъсирлардан асрашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Дарҳақиқат, инсон камолоти ва шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини топишида китобнинг ўрни беқиёс. Барча замонларда адабиёт инсонни тарбиялаш вазифасини ўтаган, ғоя ва қарашларни ифодалаган. Бугун дунёда глобаллашув жараёнлари кучайиб, инсон онгу тафаккури учун кураш кескин тус олган шароитда бу энг муҳим масалалардан бири сифатида долзарб аҳамият касб этмоқда. Юртимизда “Адабиётга эътибор – маънавиятга эътибор” ғояси асосида халқимиз китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида ҳам бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар белгилаб берилган. Хусусан, китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш, ихтисослашган китоб дўконлари учун гавжум ва қулай ҳудудлардан жой ажратиш, китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш, китоб байрами ва ярмаркалар, танловлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган.
Китобхонлар шу ернинг ўзида мутолаа қилишлари учун "Bookcafe" фаолияти йўлга қўйилди. Ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш мақсадида мажмуа қошида “Ёш китобсеварлар” тўгараги ташкил этилди. 40 ўринли маънавият залида ҳар ҳафта адабиёт, китобхонлик тарғиботига бағишланган учрашувлар, китоб тақдимотлари, таълим муассасаларининг сайёр дарс машғулотлари ўтказилади. Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ходимлар учун маърифат соатлари ҳам бир неча бор шу ерда ташкил этилди. Бу тадбирларнинг барчаси халқимиз китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.