Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Китоб – маънавият кўзгуси”

“Китоб – маънавият кўзгуси”

2017 йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон! шиори остида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Самарқанд шаҳар 1, 10-сонли Меҳрибонлик уйларида “Китоб маънавият кузгуси” мавзусида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова болаларга 42 турдаги китоблар жамланмасини совға қилди.

Анжуманда ёзувчи ва шоирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” ги фармойишида белгиланган вазифалар ҳамда ёш авлод тарбиясида китобнинг ўрни ҳақида гапиришди ва ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди.

Тадбирда иштирок этган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари китоб билан дўст тутинишда бундай тадбирларнинг аҳамияти борлигини таъкидлашди, шеърлар айтиб, қўшиқлар куйлашди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Китоб акцияси” доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан вилоятга жами 4673 та китоблар тақдим этилди. “Китоб акцияси” тадбирларини ташкил этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи таркиби тузилди. Мазкур акция доирасида китоблар таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари ва маҳаллаларга тақдим этилади ва бу каби маънавий-маърифий тадбирлар барча туманларда давом этади.



Охирги ўзгариш: 24/07/2017 08:43.   Кўрилганлиги: 332
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kitob-manaviyat-kozgusi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг