
Қадрли самарқандликлар!
Аҳоли, айниқса ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжини қондириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, шунингдек, ёзувчи ва ўқувчилар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш мақсадида 24-25 май кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказларида ҳамда Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида китоб байрами ўтказилади.
Сайил тарзида ўтказилаётган байрам тадбирларида адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китобларнинг тақдимотлари, сара асарлар намойиши, таниқли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, Самарқанднинг таниқли санъат усталари ва истеъдодли ёшлари ижросида концерт бўлиб ўтади.
Шунингдек, тадбир давомида “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон”, “Ёш китобхон” каби совринли викториналар ва “Китоб ўқишни ёқтирасизми?” мавзусида ижтимоий сўровлар ўтказилади.
Барча китобсеварларни китоб байрамига таклиф этамиз!
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.