
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси кўрсатган ташаббус нарпайликларни ана шу эзгу хулосага ундади
Нарпай тумани прокуратураси ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ота-оналар иштирокида «Китобимсан – офтобимсан, менинг яқин ўртоғимсан» мавзуида маданий-маърифий тадбирлар уюштирилди.
Юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунар кўникмаларини пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, улар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш, ёшларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш мақсадини кўзлаган мазкур тадбирларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш, «Камолот» ЁИҲ ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлимлари мутасаддилари ҳам жалб қилинди.
Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган тадбирлар доирасида тумандаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Баҳру байт», «Энг кўп бадиий асар ўқиган ўқувчи», «Алишер Навоий асарлари билимдони», «Нутқи равон ўқувчи» кўрик-танловлари, «Биз баркамол ёшлармиз», «Мен ёқтирган асар» мавзуларида иншолар ҳамда деворий газеталар танловлари ташкил этилди. Ўз навбатида, ота-оналарнинг ҳам китобхонлик савияси «Китобсевар оила», «Энг яхши китобхон», «Шеърият билимдони» танловлари орқали синовдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.