
Самарқандда Наврўз байрами арафасида“Ўзбек миллий кино санъати кунлари” фестивали бўлиб ўтди.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда юртимиздаги таниқли кино ва театр актёрлари, режиссёрлар, санъатшунослар иштирок этди.
Фестивалнинг очилиш маросимида Президентимиз раҳнамолигида театр ва кино санъатини ривожлантириш, ходимлар ижодини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бу миллий қадриятларимизга мос, тарбиявий аҳамиятга эга фильмлар, саҳна асарлари яратишга хизмат қилмоқда.
Фестиваль иштирокчилари вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, маҳаллалар, кинотеатрларда ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказди.
Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Хазонрезги” бадиий фильми тақдимоти бўлиб ўтди.
Фестиваль кунларида меҳмонлар Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида ўтказилган Наврўз сайилларида қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.