Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ТАНЛОВИ

КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ТАНЛОВИ

Самарқандда “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида сараланган 500 нафар иқтидорли ва ташаббускор ёшлар иштирок этди. 

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг соғлом ва баркамол вояга етиши, замон талаблари даражасида билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бу имкониятлардан самарали фойдаланаётган ёшлар таълим, маданият, спорт ва бошқа йўналишлар бўйича ўтказилаётган нуфузли танлов ва мусобақаларда, фан олимпиадаларида ўз иқтидорини намоён этиб, Ватанимиз шарафини халқаро миқёсда улуғламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳамкорлигида анъанавий ўтказиб келинаётган “Юрт келажаги” танлови ҳам жойларда истеъдодли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг келгуси фаолиятларига кенг йўл очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Танловда 15-25 ёшдаги иштирокчилар “Архитектура ва дизайн”, “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва журналистика” йўналишларида ўз билим ва салоҳиятини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, барча йўналиш ва номинациялар бўйича 33 нафар энг иқтидорли йигит-қиз аниқланиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Ғ.Ҳасанов


Охирги ўзгариш: 12/05/2015 21:06.   Кўрилганлиги: 1577
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/keng-imkoniyatlar-tanlovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.