Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ, ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ ХАЛҚИМИЗГА ХОС ЭЗГУ ҚАДРИЯТЛАРДАНДИР

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ, ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ ХАЛҚИМИЗГА ХОС ЭЗГУ ҚАДРИЯТЛАРДАНДИР

Мамлакатимизда ёши улуғларга ҳурмат ва эъзоз кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади.

Ушбу қадрият жаннатмакон юртимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ҳам амалга оширилиб, нуроний отахон ва онахонларга давлат даражасида ҳурмат кўрсатилиб, эъзозланиб келинмоқда.

Муҳтарам юртбошимизнинг фармони билан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилганлиги юқоридаги фикримизнинг яққол исботидир.

Бугун, 30 апрель куни иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспунденция ва бошқа соҳалардаги узоқ йиллик ҳалол меҳнатлари учун меҳнат фахрийларига, шунингдек, ишламайдиган, жамиятда мустаҳкам оилани сақлаб қолган, фарзандларини катталарга ва кичик авлодга ҳурмат, жамият олдидаги масъулият, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб ҳурмат қозонган бир гуруҳ вилоятимиз нуронийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ҳамда бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар эътибордан мамнун  эканликларини, бу каби ғамхўрлик уларга куч-ғайрат улашиши, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида  янада  кўпроқ хизмат қилишга ундашини билдиришди.

Вилоят ҳокимлигида бошланган мазкур тадбир бир пиёла чой устида “Зилол бахт” тантаналар саройида давом этди.


Киритилган вақти: 30/04/2019 17:24.   Кўрилганлиги: 577
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/keksalarni-ezozlash-hurmat-ehtirom-korsatish-xalqimizga-xos-ezgu-qadriyatlardandir

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.