
Самарқанд шаҳрида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан шу номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Кексаларни эъзозлаш йили ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганини таъкидладилар. Жорий йилда эса бу борадаги ишлар кўлами яна ҳам кенгайиб, бунда касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол қатнашмоқда.
Масалан, бу йил вилоят бўйича 350 нафардан зиёд кексаларнинг касаба уюшмалари санаторийларида бепул ва имтиёзли йўлланмалар асосида дам олишлари белгиланган.
Бундан ташқари, нуронийларнинг Самарқанд шаҳри ва республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги тарихий масканлар, муқаддас зиёратгоҳларга саёҳатлари ҳам режалаштирилган.
Тадбирда 60 нафар отахон ва онхонарга касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга бепул ва имтиёзли йўлланмалар берилди.
Қирқ нафарга яқин фахрийлар эса Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Бухоро шаҳрига саёҳатга жўнаб кетдилар.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.