
Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Бўлим кенгаши раиси Ҳ.Нормуродов нуронийлар ижтимоий ҳимояси юзасидан 2014 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди.
Таъкидландики, мамлакатимизда эл хизматидан нафақага чиққан отахону онахонларни қадрлашнинг мустаҳкам тизими яратилди. Хусусан, 250 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг барчаси меҳр ва эътиборда. 224 минг нафар фахрийнинг ҳар бири давлат ва жамият ғамхўрлигини ҳис қилиб турибди.
Шу боис кексаларнинг ижтимоий фаоллиги ошиб бормоқда. Улар вилоятдаги барча эзгу тадбирларда иштирок этиб, шижоати, маслаҳати билан ибрат кўрсатмоқдалар. Нотинч оилаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини оширишда уларнинг хизмати катта бўлаётир.
Йиғилишда вилоят ҳокими З.Мирзаев “Кексаларни эъзозлаш йили”да фахрийлар олдида турган вазифалар хусусида чиқиш қилди. Нотиқ йил дастури моҳиятига урғу бериш билан бирга ҳаётий тажрибага эга инсонларнинг жамият ривожидаги ролига ҳам алоҳида тўхталди.
– Мисол учун, – деди вилоят ҳокими, – давомати қониқарсиз бўлган ўқув юртига кўпни кўрган ва зиёли кексаларнинг бориши, ўқитувчилар, ота-оналар билан дилдан суҳбатлашиши муҳитга ижобий таъсир кўрсатади. Ёки оқсоқолларнинг сифатсиз қурилаётган объектга ташрифи ҳам қурувчиларни ҳушёр торттириши табиий.
Энг катта имконият шахсий томорқалардан фойдаланишда аҳолига ёрдам беришдадир. Бунда шахсий ибрат, амалий ёрдам, маслаҳат ва тарғибот жуда ҳам керак. Нуронийларнинг бундай савобли ишларда фаол бўлишларини истардим.
Йиғилишда бўлим кенгаши тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди, кенгаш ва бошқарув таркибига янги аъзолар сайланди.
Нуронийлар йил дастури ғоясидан келиб чиққан ҳолда “Меҳру эъзоз Сизга, кексалар” шиори остида меҳрибонлик ҳаракатини амалга ошириш ташаббуси билан чиқдилар.
Бўлим кенгашининг 2015 йил учун мўлжалланган иш режаси тасдиқланди. Унда кексаларни жамоат ишларига кенг жалб этиш, нуронийлар ўртасида турли танлов, мусобақалар уюштириш, уларнинг меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда учрашувларини уюштириш каби тадбирлар кўзда тутилган
Йиғилиш қатнашчилари Самарқанддаги тарихий обидаларни зиёрат қилишди. Мотамсаро Она ҳайкали пойига гуллар қўйишди, хотира майдонида ўтганлар руҳини ёд этишди.
Адҳам Ҳайитов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.