КЕКСАЛАР ТАЖРИБАСИ – ЁШЛАР УЧУН ИБРАТ МАКТАБИ

Вилоят ҳокимлигида ёшлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёт ғоялар таъсиридан асраш ҳамда дунёда ва мамлакатимизда кечаётган жараёнлар билан яқиндан таништириш мақсадида жойларда нуронийлар ва диний идоралар вакиллари иштирокидаги учрашувларни юқори савияда ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарган йиғилишда юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш, “оммавий маданият” сингари иллатлар таъсиридан ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бундай маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари таъсирчанлиги ва самарадорлиги кўп жиҳатдан тарғиботчиларнинг ёши, обрў-эътибори, ҳаётий тажриба ва малакаси, умр йўли билан бошқаларга ибратига боғлиқлиги эътироф этилди. Шу мақсадда жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб вилоятдаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, умумтаълим мактабларида уруш ва меҳнат фахрийлари, диний идоралар вакиллари, бой ҳаётий тажрибага эга нуронийларнинг ёшлар билан учрашувлари ўтказилади.

Ушбу тадбирлар бошланиши олдидан 20 октябрь куни Самарқанд давлат университетида вилоятимизнинг турли ҳудудларидан таклиф этилган тарғиботчилар учун ўқув семинар ҳамда Самарқанд шаҳридаги қадамжо ва зиёратгоҳлар, кейинги йилларда бунёд этилган иншоотлар, саноат корхоналарига саёҳатлари уюштирилади.


Охирги ўзгариш: 17/10/2015 20:22.   Кўрилганлиги: 482

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг