
Ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғоя руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда тарғибот ишларининг ўрни беқиёс. Бундай тадбирларнинг самараси, таъсирчанлиги эса тарғиботчиларнинг тажрибаси, фикр-мулоҳазаларини ҳаётий мисоллар орқали тушунтиришларига ҳам боғлиқ.
Шу мақсадда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан катта тажрибага эга нуронийлар, уруш ва меҳнат фахрийлари узоқ йиллар масъул лавозимларда меҳнат қилган обрў-эътиборли кишилардан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этилди. Самарқанд давлат университетида барча туман, шаҳарлардан келган ана шундай тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов ёш авлод учун ёши улуғлар тажрибаси ҳар доим энг яхши мактаб бўлганини таъкидлади. Шу сабабдан кекса авлод вакилларидан иборат тарғибот гуруҳлари томонидан умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар билан учрашувлар ташкил этиш ёшлар учун чинакам ҳаётий дарс бўлади.
Тадбирда, шунингдек, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакили Н.Исломов, Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари С.Санақулов сўзга чиқиб ёшлар билан мулоқотларда муҳокама қилинадиган масалалар бўйича тарғибот гуруҳлари вакиллари билан фикр алмашдилар.
– Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, аввало, уларга кечаги ва бугунги кунимизнинг фарқини қиёсий кўрсата олишимиз лозим, – дейди пайариқлик Неъматилла Ибрагимов. – Сабаби, кечагина ҳамма нарса фақат турли планлар, ҳисоботлар ва партия манфаатлари учун бўлса, бугун барча диққат-эътибор инсон, хусусан, ёшлар учун.
Оддийгина мисол, эски тузумдаги мактаб билан бугунгисини таққослаб ҳам бўлмайди. 2000 йилда Пайариқ қишлоқ хўжалик коллежи қурилди. Барча қурилиш ишларига ўша вақтда 830 миллион сўм сарфланган бўлса, ўқув, лаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар учун 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланди. Илгари битта таълим муассасаси учун шунча пулга жиҳозлар олинармиди?
Отахон ва онахонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, йирик саноат корхоналарида бўлдилар. Улкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.