Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Кексалар ҳам маҳалла осойишталигига ҳисса қўшади

Кексалар ҳам маҳалла осойишталигига ҳисса қўшади

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан фонднинг шаҳар ва туманлар бўлимлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари учун “Кексалар – хонадон осойишталигининг кафолати” мавзусида йиғилиш ўтказилди. 

Бугун вилоятда 3 миллион 700 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шундан 254 минг 836 нафари ёшга доир нафақага чиққан кексалардир. Бу тоифадаги фуқароларимизнинг 120 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 3 минг 496 нафари уруш орти меҳнат фахрийлари, 78 нафари 100 ёшдан ошган, 1437 нафари якка-ёлғиз, 1460 нафари ўзгалар парваришига муҳтож нуронийлардир.

Семинар-йиғилиш якунида нуронийлар билан ишлаш бўйича илғор маҳаллаларнинг тажрибасини оммалаштириш масаласи ҳам муҳокама этилди. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар ва туманлар бўлимлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарларига бу борада зарур тавсиялар берилди.

Комил ҲАЙДАРОВ,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раисининг

кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари.


Киритилган вақти: 18/12/2017 20:32.   Кўрилганлиги: 248
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/keksalar-ham-mahalla-osoyishtaligiga-hissa-qoshadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг