КЕКСАЛАР ДАВЛАТИМИЗ АРДОҒИДА

Президентимизнинг 2015 йил 14 апрелдаги“Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ шу йилнинг 1 майидан бошлаб вилоятимизда истиқомат қилаётган юз ёшга тўлган ва ундан ошган 104 нафар фуқаронинг пенсиясига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи (118 400 сўм) миқдорида устама тўланади.

Бунинг учун Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир ойда 12 миллион 313 минг сўм сарфланади.

Шунингдек, фахрийларимизнинг уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янги рўйхати шакллантирилди. Унга асосан, 280 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (59 минг 200 сўмдан), фронт ортида ишлаган 5784 кишининг пенсиясига эса 25 фоиздан устама тўлаб берилади. Бунинг учун ҳар ойда 71 миллион 206 минг сўм сарфланади.

Мазкур фармонга мувофиқ, 75 ёшга тўлган ва ундан ошган 192 нафар фуқародан тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ҳисобланиши, қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиши тўғрилигини текшириш натижаларига кўра аниқланган 275 миллион 562 минг сўм ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар бутунлай кечиб юборилади.

Абдурашид РАҲИМОВ,
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи


Киритилган вақти: 18/04/2015 17:05.   Кўрилганлиги: 500

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг