
Бир пайтлар саноатни ривожланган, нафақат ўзини балки, атрофдаги туманлар аҳолисини ҳам иш билан банд қилиб келган шаҳарда “Каттакўрғон пахтамаш”, “Ингичка металс” корхоналари атиги 10-15 фоиз қувваттда ишламоқда. “Гафатаг” корхонасига қарашли собиқ “пойабзал фабрикаси”нинг ишлаб чиқариш майдонлари ва бино-иншоотлари бир неча йиллардан буён фойдаланилмасдан бўш турибди.
Ваҳоланки, шаҳар саноатининг вилоят саноатидаги улуши 2,3 фоизни ташкил этиб, ҳамон пастлигича қолмоқда. Кейинги икки йилда маҳаллийлаштириш дастурига бирорта ҳам лойиҳа киритилмаган.
Шаҳарда жами рўйхатга олинган 518 та кичик бизнес субъектларининг 25 таси ёки 4,8 фоизи фаолият юритмаяпти. 2015 йилда фаолият юритган 449 та субъектдан 111 таси ёки 24,8 фоизи статистика органларига ҳисоботларни ҳажмсиз (ноль) топширган.
Шаҳардаги корхона ва ташкилотларнинг дебитор қарздорлиги кескин ошиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида коммунал тўловлардан муддати ўтган дебитор қарздорлик 1,7 млрд.сўмга ўсган. Хусусан, ўтган 9 ойда шаҳар бўйича газ таъминотидаги жами дебитор қарздорлик 17,0 млрд.сўмни (1,9 млн.сўмга ошган), электр энергияси таъминоти бўйича 34,0 млрд.сўмни (3,8 млрд.сўмга ошган) ташкил этиб, сезиларли даражада ошиб кетган.
Шаҳарда мавжуд 210 та кўп қаватли уй-жойларга 14 та хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатиб, ҳозирда шундан 5 тасида (110 та кўп қаватли уйларни қамраб олган) мамлакат раҳбарияти томонидан берилган топшириқга асосан уйлар атрофини ободонлаштириш том ва ертўлаларни таъмирлаш ишлари талабга жавоб бермайди.
2016 йил Инвестиция дастурига асосан шаҳарда 1 та болалар боғчаларида таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиши режалаштирилган 20-сон МТМ да таъмирлаш ишлари тугатилмаган.
Шаҳар бўйича таъмирлаш ва ободонлаштириш учун танланган 25 та кўчаларда олиб борилган ишлар қониқарсизлигича қолмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Рахмонов Шухрат Жайнар ўғли ўз аризасига биноан шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди. Баҳодир Сафиюлаевич Садуллаев вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари ва фаоллар сўзга чиқиб, шаҳарнинг тарихий салоҳиятини қайта тиклаш, бунда мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасида фикр билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.