Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОНДА ЯНГИЛИКЛАР БОР

КАТТАҚЎРҒОНДА ЯНГИЛИКЛАР БОР

Туманда цемент заводи қурилмоқда

Туманда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда юқори сифатли цемент ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилиши бошланди.

«Хенгюан цемент» жамоаси билан тузилган шартномага кўра, қўшма корхонанинг лойиҳа қиймати 340 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, дастлабки йили 1,2 миллион тонна, 2023 йилда эса икки баравар кўп цемент ишлаб чиқарилади.

Корхона тўлиқ ишга тушгач, 1500 киши муқим иш билан таъминланади.

 

Ҳам шоколад, ҳам қандолат

Сиплон қишлоғи аҳолиси энди ширинликлар излаб, узоққа бориб юрмайди. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Фирдавс қандолат инвест» корхонаси шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган линия барпо этмоқда.

Йилига 400 тонна ширинлик тайёрлаш қувватига эга корхонада қурилиш-монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу кунларда бу ерга 200 тонна тайёр маҳсулотни хавфсиз сақлаш сиғимига эга совиткич камералар олиб келинади.

 

Майиз ва нўхат экспортга

“Файз Баширбек юксалиш” масъулияти чекланган жамияти бир неча йилдан буён майиз, ловия, мош ва нўхатни саралаш билан шуғулланиб, яхшигина даромадга эга бўлмоқда.

Бугунги кунда Озарбайжон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Кореяга маҳсулот экспорт қилаётган жамоа янги ҳамкорларни изламоқда. Яқин кунларда Хитой технологияси асосидаги янги ускуналар келтириб ўрнатилиши билан корхонада тайёр маҳсулот ҳажми ошади.

 

А.Искандаров.


Киритилган вақти: 13/09/2018 15:45.   Кўрилганлиги: 223
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgonda-yangiliklar-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг