Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОНДА ЎТКАЗИЛГАН “ЎҚУВЧИ” РЕЙДИДА НИМАЛАР АНИҚЛАНДИ?

КАТТАҚЎРҒОНДА ЎТКАЗИЛГАН “ЎҚУВЧИ” РЕЙДИДА НИМАЛАР АНИҚЛАНДИ?

“Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси доирасида Каттақўрғон туманида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, 

бу борада ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда кенг жамоатчилик назоратини мустаҳкамлашга бағишланган бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида ўтказилган “Ўқувчи” рейди ҳам шулар жумласидандир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси, ИИБ, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро Комиссияси ва  халқ таълими бўлими ҳамкорлигидаги мазкур тадбирда Пайшанба деҳқон бозорида мактабга бормасдан, дарсларга қатнашмасдан ёлланма меҳнат билан шуғулланаётган ўқувчилар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишлар натижасида тумандаги 3, 5, 18 ҳамда 77-умумтаълим мактабларининг ўқувчилари дарс вақти бўлишига қарамасдан бозорда юргани аниқланди. Тадбир давомида ўқувчилар, аввало, тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар таълим олаётган мактабларнинг директорлари, синф раҳбарлари ҳамда ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб, фарзандларига эътиборсиз бўлмаслиги бўйича огоҳлантиришлар берилди.


Киритилган вақти: 29/04/2019 17:51.   Кўрилганлиги: 480
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgonda-otkazilgan-oquvchi-reydida-nimalar-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.