
Аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Каттақўрғон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 228 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди. Мурожаатларнинг аксариятини электр таъминоти, йўл, тиббий хизмат кўрсатиш масалалари ташкил этди.
Шунингдек, қабул чоғида ҳудудда меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, фуқароларга тумандаги 55 та корхонада мавжуд 399 та бўш иш ўринлари таклиф этилди. 23 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Туман давлат хизматлари маркази ходимлари эса шу ернинг ўзида 112 нафар фуқарога турли давлат хизматларини кўрсатишди. Жумладан, 15 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган тураржой биносига эгалик ҳуқуқи тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.