Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОНДА “МЕҲР-МУРУВВАТ УЛАШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

КАТТАҚЎРҒОНДА “МЕҲР-МУРУВВАТ УЛАШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги томонидан туман истироҳат боғида “Меҳр-мурувват улашайлик!” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда жамоатчилик иштирок этишди. Тадбирга тумандаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ва уларнинг яқинлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъмиланган оилалар вакиллари таклиф қилиниб, улар учун байрам дастурхони ёзилди.

Хайрия тадбирида сўзга чиққанлар кўплаб хайрли ишларга қўл уриш, юрт ободлиги ва кўркамлигига ҳисса қўшиш, дўстлик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ҳар бир ватандошимизнинг бурчи эканлигини таъкидлаб, Президентимиз томонидан халқимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш бўйича қилинаётган ишларни эътироф этишди.

Тадбирда ногиронлиги бўлган 90 нафар катта ёшдаги фуқаро ҳамда ва 10 нафар ёш болага ногиронлик аравачалари ва байрам совғалари топширилди. Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 54 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва якка ёлғиз кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, бепул дори-дармон ва моддий ёрдам сифатида пул маблағлари берилди.


Охирги ўзгариш: 16/03/2019 08:09.   Кўрилганлиги: 997
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgonda-mehr-muruvvat-ulashaylik-shiori-ostida-tadbir-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.