
Туманнинг Кадан қўрғонида 1-сон Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.
Марказнинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари ва ёшлар қатнашдилар.
Туман аҳолисининг ижтимоий-маданий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг мароқли дам олишини ташкил этиш, ёш авлоднинг миллий ва жаҳон санъатининг нодир намуналаридан баҳраманд этишга хизмат қилувчи мазкур марказни капитал таъмирлаш, замонавий жиҳоз ва асбоблар билан таъминлашга 447 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Марказ қошида ташкил этилган “Ўзбек халқ чолғу асбоблари”, “Ашула”, “Ашула ва рақс”, “Доира”, “Танбур”, “Рақс”, “Драма”, “Рубоб”, “Ғижжак”, “Рассомчилик” каби тўгаракларда юз нафардан ортиқ санъат ихлосмандлари қатнашиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.