
Каттақўрғон гарнизонидаги артиллериячилар ҳарбий қисмида китобхонлик куни доирасида зукко ва билимдонларни аниқлаш мусобақаси ўтказилди.
Унда иштирокчилардан Мудофаа вазирлиги томонидан тавсия этилган 35 нафар адибнинг асарлари асосидаги саволлар бўйича кроссворд шаклида тузилган жадвални тўғри жавоблар билан тўлдириш белгиланди. Шу тариқа ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлиги ва бадиий асарлар мутолаасига қанчалик қизиқишлари аниқланди.
Мусобақада 3 та жамоа – ҳарбий хизматчи аёллардан иборат “Тўмарис” ҳамда эр-йигитлардан таркиб топган “Улуғбек” ва “Темур ворислари” жамоалари ўзаро билимдонлик, хотира мустаҳкамлиги, тезкорлик ва зукколик бўйича беллашди.
Қизғин кечган баҳслар якунида рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳарбий либосдаги маликаларнинг “Тўмарис” жамоаси ғолиб, деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.