Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОНДА БАЛАНДЛИГИ 62 МЕТР БЎЛГАН ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ЎРНАТИЛДИ

КАТТАҚЎРҒОНДА БАЛАНДЛИГИ 62 МЕТР БЎЛГАН ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ЎРНАТИЛДИ

Юрт байроғи. Шу биргина сўз замирида бутун бир миллат тақдири акс этган.

Шунинг учун ҳам байроқ деганда, кўз ўнгимизда мамлакатимиз  озодлиги, тинчлиги, фаровонлиги йўлидаги ҳаракатлар, халқимизнинг орзу-истаклари ва  неча минг йиллик тарихимизнинг саҳифалари намоён бўлади.

Турли тантаналару, байрамларда, мусобақаларда, жаҳон ареналарида осмон узра юртимиз байроғи кўтарилганда ҳар бир ўзбекистонликнинг кўкси ифтихор туйғуси билан тўлади.

Бугун Каттақўрғоннинг Эски шаҳар ҳудудида баландлиги 62 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилди. Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбирга Каттақўрғон шаҳар аҳолиси, идора ва ташкилотлар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар барчани Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами билан қутлаб, мустақиллигимиз рамзи бўлган Давлат байроғининг мамлакат ҳаётида тутган ўрни, миллатимиз шаъни ва ғурурини ифода этишдаги аҳамияти ва юрт тараққиёти, келажаги йўлидаги улуғворлиги хусусида сўз юритишди.


Киритилган вақти: 01/09/2019 22:34.   Кўрилганлиги: 341
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgonda-balandligi-62-metr-bolgan-davlat-bayrogi-ornatildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.