Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОНДА 16 ТА ЁШ ОИЛА ЯНГИ УЙЛАРГА КЎЧИБ ЎТДИ

КАТТАҚЎРҒОНДА 16 ТА ЁШ ОИЛА ЯНГИ УЙЛАРГА КЎЧИБ ЎТДИ

Бугун эрта тонгдан Каттақўрғон тумани марказидаги кўнгилочар масканлар, таълим муассасалари, маҳаллалар ва қишлоқ гузарларида қатор тадбирлар ўтказилди. 

Пайшанба шаҳарчасидаги кўркам истироҳат боғи ва марказий ўйингоҳда уюштирилган “Ёшлар – келажагимиз!” шиори остидаги маданий-маърифий тадбирларда истеъдодли ёшларнинг ранг-тасвир асарлари, миллий ҳунармандлик буюмлари, ёш тадбиркор ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди. Турли танлов ва спорт мусобақалари, мушоира кечалари ўтказилди. Меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди.

Байрам муносабати билан тумандаги 16 та ёш оилага янги қуриб битказилган уйларнинг калити топширилди. Фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида 56 ўринга мўлжаллаб бунёд этилган болалар боғчаси ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, туман маданият саройида "Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Учрашувда туман ёшлари билан дилдан суҳбатлашилди. Ёларнинг орзу-интилишлари, мавжуд муаммолари, таклифлари тингланди, Бир гуруҳ ёш ташаббускорлар туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

 


Киритилган вақти: 30/06/2019 08:50.   Кўрилганлиги: 661
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgonda-16-ta-yosh-oila-yangi-uylarga-kochib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.