Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА “ЁШЛАР КУТУБХОНАСИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА “ЁШЛАР КУТУБХОНАСИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Китоб – энг одил дўст, беминнат муаллим, бебаҳо хазина. Дунёдаги энг зўр кашфиёт ҳам китобдир. Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида Каттақўрғон туманида “Ёшлар кутубхонаси” фойдаланишга топширилди.

Ёш ташаббускор Абдували Эргашев томонидан ташкил этилган зиё масканининг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят ва туман кенгаши ходимлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган ёши улуғ нуронийлар ва ёшлар энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллик айёми арафасида ушбу маскан халқимизга энг муносиб совға бўлганлигини эътироф этишди. 

Янги ташкил этилган кутубхонада 5000га яқин бадиий асарлар, болалар ҳамда тарихий ва илмий адабиётлар ўрин олган. Шунингдек, зиё маскани тезкор интернет тармоғига уланган 10 та замонавий компьютер билан таъминланиб, адабиётларнинг электрон нусхалари ҳам шакллантирилган.


Киритилган вақти: 29/08/2019 15:25.   Кўрилганлиги: 268
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgon-tumanida-yoshlar-kutubxonasi-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.