
Мамлакатимизда давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагида бўлган тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда.
Яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган Каттақўрғонлик тадбиркорлар томонидан туман маркази Пайшанба шаҳарчасида “Камалак” ҳамда “Миттижон” номли мактабгача таълим муассасалари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
“Камалак” нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилишига 2 миллиард 9 миллион сўм сарфланиб болажонларнинг таълим–тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Машғулотлар хонаси, мусиқа зали, ётоқхона ҳамда овқатланиш хоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Бино атрофи ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилди. Ушбу таълим муассасасида “Дўстлик”, А.Навоий, М.Улуғбек маҳаллаларида истиқомат қилаётган 100 нафар боғча ёшидаги болажонлар таълим-тарбия олишни бошлашди.
Шунингдек, тадбиркор Икром Усмонов томонидан ҳам тумандаги М.Улуғбек маҳалласида 50 ўринга мўлжалланган “Миттижон” нодавлат таълим муассасаси болажонлар ихтиёрига топширилди.
Таълим муассасаларининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан жамоатчилик вакиллари янгидан ўз фаолиятини бошлаётган ушбу таълим муассасалари миллатимиз келажаги йўлида муносиб хизмат қилишини эътироф этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.