
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида «Ёшларни диний экстремизмдан асрайлик» мавзусида семинар-йиғилиш ўтказилди.
Семинарга Каттақўрғон шаҳри, Нарпай, Пахтачи туманларидан ёши улуғ нуроний отахону онахонлар таклиф этилдилар.
Йиғилишда сўзга чиққанлар Ироқ, Сурия ва бошқа Яқин Шарқ мамлакатларида диний экстремистик кучлар Ислом дини ниқоби остида террорчилик ҳаракатларини кучайтираётгани, тинч, бегуноҳ одамларнинг умрига зомин бўлаётгани ҳақида гапирдилар. Бундай террорчилик таҳдидларидан, уларнинг алоқа воситалари, интернет орқали қилаётган ёлғон ташвиқотларидан ёшларни асраш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Семинар-йиғилишда ёвуз кучларнинг қўпорувчилик ҳаракатларини фош этувчи видеофильм намойиш этилди.
Семинарда ёшларимизни диний экстремистик кучлар чангалига тушиб қолмаслик учун таълим даргоҳларида, маҳаллаларда, оилаларда тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишларини кучайтириш, бунда кўпни кўрган нуронийлар фаоллик кўрсатиши зарурлиги айтилди.
Мели Жумаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.