Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА “АФСОНА” НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА “АФСОНА” НОМЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Мамлакатимизда таълимнинг энг дастлабки ва асосий босқичи бўлган мактабгача таълим тизимига болажонлар қамровини ошириш, муассасалар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат тармоқ ҳиссасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу босқичда ҳамда соҳа ривожига тадбиркорлар ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Вилоятимиздаги навбатдаги давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси Каттақўрғон шаҳрида ўз фаолиятини бошлади. 

Банкнинг имтиёзи кредити ва ташаббускор-тадбиркор Зулфия Полвонанинг 2,2 миллиард сўм маблағи эвазига “Афсона” номли мактабгача таълим муассасаси барпо этилди ҳамда фойдаланишга топширилди. 150 нафар болажонларни ўз бағрига қамраб олган муассасада тарбияланувчиларга сифатли таълим-тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мазкур муассаса фойдаланишга топширилиши 22 нафар маҳаллий ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаши билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Муассасани фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилиб, унда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, нуроний отахону-онахонлар ҳамда шаҳар кенг жамоатчилиги иштирок этди.


Киритилган вақти: 13/07/2019 22:46.   Кўрилганлиги: 368
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgon-shahrida-afsona-nomli-maktabgacha-talim-muassasasi-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.