Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Каттақўрғон шаҳри аҳолисининг ичимлик сув таъминоти 95 фоиз ва оқава хизмати таъминоти 90 фоизга етказилади

Каттақўрғон шаҳри аҳолисининг ичимлик сув таъминоти 95 фоиз ва оқава хизмати таъминоти 90 фоизга етказилади

Бунинг учун Жаҳон банки иштирокида 2020-2024 йилларда умумий қиймати 66 миллион доллар бўлган “Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ичимлик сув таъминоти ва оқава тизимларини яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳа асосида “Муртак” ва “Кўрпа” сув иншоотини реконструкция ва модернизация қилиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, 50 километрдан ортиқ магистрал ва ичимлик суви тарқатиш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Қуввати суткасига 30 минг метр куб бўлган оқава сув тозалаш иншооти ҳамда 40 километрдан ортиқ оқава сув тармоқлари қурилиб, реконструкция қилинади.
Натижада, ҳудудда яшовчи аҳолининг ичимлик сув таъминоти 95 фоиз ва оқава хизмати таъминоти 90 фоизга етказилади. Шунингдек, электр энергияси сезиларли даражада иқтисод қилиниши ҳамда аҳолига узлуксиз ичимлик суви етказиб берилиши йўлга қўйилади.
Бугунги кунда “СЕСТ инфраструктурний” халқаро консалтинг компанияси томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Киритилган вақти: 10/07/2020 09:59.   Кўрилганлиги: 118
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgon-shahri-aholisining-ichimlik-suv-taminoti-95-foiz-va-oqava-xizmati-taminoti-90-foizga-etkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.